avatar
Куч
641.97
Рейтинг
+231.44

Komiljon Aslonov

Мақолалар

Куз бизнинг фаслимиз...

Кўнгил битиклари

 


Куз… Ҳазонлар… Ёмғир… Ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Ҳаммасида оҳанг бир хил. Ҳаммасидан маъюслик ҳиди келади.


У кузни ёқтирарди қачонлардир… Токи… Токи Уни учратмагунича. Кейин… Кейин яна ҳам ёқтириб қолди кузни. Ахир ўша куз учраштирди уларни. Ўша куз уларни юзлаштирди. Ўша куз юракларни боғлади, бир-бирига. Ўша куз...


 


* * *


— Сизда доривор ўтлар топиладими?


— Иш вақтимиз тугади. Дорихона ёпилди.


— Ия, яхши қиз, унақа деманг! Ишхонадан шошиб келяпман, улгурай деб!


— Айтдимку, иш вақтим тугади деб. Бошқа жойга борақолинг. Ҳозир дорихонани ёпмасам, автобусим кетиб қолади. Уйга кечикиб кетаман.


Сўрама

Кўнгил битиклари

      Муҳташам бинонинг иккинчи қаватида жойлашган рестораннинг ойна томонидаги столдан жой олган икки ёшга бошқа мижозлар ҳавас билан қараб-қараб қўйишарди. Тонгнинг нурафшон нурларидек беғубор ва гўзал эди қиз. У қаршисида ўзига термулиб ўтирган йигитга жилмайиб боқар, нозик бармоқлари билан унга таомидан илинар, нималардир деб кулдиришга, кайфиятини кўтаришга уринарди.


-        Нега бугун уйқуга тўймаган айиқполвонга ўхшаб мудраб ўтирибсиз?


-        Уйқуга тўймадим-да.


-        Нега уйқуга тўймадингиз?


-        Ухлолмадим.


-        Нега ухлолмадингиз?


Ўзбекистонда абитуриентларнинг аризалари сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

Янгиликлар


Ўзбекистондаги 71та олий таълим муассасаси қабул комиссиялари 20 июндан 20 июлга қадар 480 минг 405 нафар абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази сайтида маълумот берилган. 20 июль куни қабул комиссиялари энг охирги абитуриентгача ишлади.


 


Энг катта конкурс Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида кузатилди – у ерда 115та талабалик ўрни учун жами 2 минг 599 нафар абитуриент кураш олиб боради, яъни, ҳар бир ўрин учун 22,60 нафар абитуриент даъвогарлик қилади. Энг кичик конкурслар эса Миллий рақс ва хореография олий мактаби (ҳар ўринга 2,02 даъвогар) ва Ўзбекистон давлат консерваториясида (2,80) кузатилган.


 



Келмайсанми?...

Кўнгил битиклари


Жонми бу, ё парча чўғми билмадим.


Еру кўк ёняпти, сен билмайсанми?


Минг бор жон бердим-у, бир бор ўлмадим,


Келмайсанми?..


 


Қуёшга айланиб кетаяпти моҳ,


Осмон қулаяпти, тоғ бўлмайсанми?


Ҳар тўккан кўзёшим, бўйнингга гуноҳ


Келмайсанми?!...


 


Чарчадим, умиднинг ямоғин ямаб,


Соғинч йиғлаяпти, ҳис қилмайсанми?


(Сабаб керакмиди, ол, мингта сабаб!)


Келмайсанми?...


 


Лобар АЗИЗХЎЖАЕВА

Таълим даргоҳлари ZiyoNET тармоғига уланади

Янгиликлар

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси мамл акатимиздаги таълим, илмий ва маданий — маърифий муассасаларни ZiyoNET ахборот тармоғига улайди.


2013 йилнинг 10 июль санасида Вазирлар Маҳкамасининг «ZiyoNET ахборот таълим тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 


Мазкур қарорга мувофиқ «Ўзбектелеком» компанияси умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхоналар, музейлар ва бошқа таълим, илимй ва маданий-маърифий муассасаларни ZiyoNET тармоғига улаш бўйича оператор этиб белгиланди. 


Ҳужжатда қайд этилишича, «Ўзбектелеком» АК  таълим, илимй ва маданий-маърифий муассасаларни ZiyoNET тармоғига xDSL, FTTx ва CDMA-450 технологияси асосида улайди. CDMA-450 технологияси энг чекка худудларда жойлашган ва тармоққа xDSL ва FTTx орқали уланишга техник имконияти мавжуд бўлмаган таълим муассасалари учун мўлжалланган.


Манба:

Яхшиям сиз борсиз, яхшиям ...

Кўнгил битиклари


 


Кўзёшдан яралган дунёда,


Дард билан ўралган дунёда,


Минг шукр, ўнгиммас, рўёда-


Яхшиям сиз борсиз,


Яхшиям…


 


Гард босган кўнглимнинг бўстони,


Дилимнинг ечилмас чистони,


Минг йил зор кутилган достони-


Яхшиям сиз борсиз,


Яхшиям…


 


Ёмғир қўшиғи

Кўнгил битиклари

     


    Биз самонинг кумуш иплари, қатимларимиз Ерга тушиб, табиат қучоғида дала, қирларни яшнатамиз.


    Биз — фаришта Астарта — Иштар марваридларимиз, тонг қизи бизни йиғиб, далаларга сепади.


    Биз йиғласак, қир, адирлар кулиб, яшнайди, биз самодан пастга тушсак, гул, чечаклар кўкка бўй чўзади.


    Булут ва дала — ошиқ-маъшуқ, биз уларнинг элчисимиз. Биз ташналаб дала, қирларнинг куйган бағрини салқинлатамиз.


    Момогулдирак ва чақмоқ менинг келишимдан дарак беради, найкамалак менинг кетишимни билдиради. Ёмғир ҳаёти самонинг ғазабли гулдирашидан бошланади ва далалар яшнашида умри тугайди.


    Мен денгиз бағридан ҳавонинг ҳарир қанотларида самога парвоз қиламан, чиройли боғу бўстонларни кўрсам, осмондан тушиб, уларнинг новдаларини қучоқлайман.


Баҳайбат қўшалоқ астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади

Qiziqarli ma'lumotlar

   


    Шанбага ўтар кечаси, 1 июн куни, маҳаллий вақт билан 01.59 да Ердан астрономик бирликдаги 0,039 масофада (5,8 миллион километр) қўшалоқ астероид учиб ўтади.


    Осмон жисми бизнинг сайёрамизга ҳеч қандай ҳавф туғдирмасада, астрономлар уни батафсил ўрганиб чиқишмоқчи. Мазкур астероиднинг Ерга бундай масофада яқинлашиши 200 йил ичида биринчи маротаба бўлади.


    Ҳажми «Қиролича Елизавета II» круиз лайнеридан тўққиз марта катта бўлган 1998 QE2 астероиди олимлар томонидан 1998 йилнинг августида кашф қилинган. Унинг диаметри 2,7 километрни ташкил қилади. Ушбу осмон жисмининг аҳамиятли томони унинг қўшалоқ эканлигида. Астероидни диаметри 600 метр бўлган ўзига хос “ой” спутниги кузатади.


     Олимлар мазкур коинот жисмининг юзаси ҳажми, шакли айланма йўналиши ва аҳамиятли томонларини Пуэрто-Рикодаги «Аресибо» ва Калифорниядаги “Голдостоун” радиотелескоплари ёрдамида ўрганишмоқчи.
 
Манбаа:

Тошкент яқинида 5,5 балли кучли зилзила содир бўлди

Янгиликлар

25 май соат тунги 3:18да Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида зилзила кузатилди. Айтиш лозимки ушбу ер силкиниши узоқ вақт давом этиб тургани билан ёдда қолди


Кутилмаган табиий ҳодисадан аксарият аҳоли уйғониб кетган ва уйдан ташқарига чиқиб олган. Бу ҳақда таҳририятимизга бўлган кўплаб қўнғироқлар далолат бермоқда. Айримларнинг маълум қилишича, силкиниш кучидан хонадонларда баъзи буюмлар ерга қулаб синган, деворларда ёриқлар пайдо бўлган. 


Зилзила 40.895 даража шимолий узунлик, 69.173 даража шарқий кенгликда, Тошкент шаҳридан 41 км. жанубий-ғарбда, Тошкент вилоятида содир бўлди. 5 магнитудали зилзиланинг кучи 5,5-6 баллни ташкил этди. Горизонтал тебраниш билан кузатилган ер силкинишининг маркази 15,8 км. чуқурликда қайд этилди.  


Зилзила марказини харитада кўринг >>>


Зилзила марказига яқин жойлашган шаҳарлар:


9 км. — Бўка, 14 км. — Пискент, 22 км. -Тўйтепа, 25 км. — Зафар, 41 км. - Тошкент.


Тошкент шаҳрида зилзила кучи 4-5 балл, Олмалиқда — 3 балл, Самарқандда — 2 баллни ташкил этди


Манбаа:

Хайр мактабим

Кўнгил битиклари


Баҳорнинг сўнгги кунлари


Тугар болалик чоғларим


Жаранглайди сўнгги қўнғироқ


Хайр мактабим, хайр дўстларим, шўхлигим


 


Афсус афсус эндигина


Қадринга мен етганимда


Мен бағрингдан учиб кетарман


Янги ҳаётга оқ йўл тилайсан сен бизга.


 


Хайр мактабим, хайр шўхлигим


Биринчи севгим хайр, хайр дўстларим


 


"Кўнгил кундаликлари"дан

Кўнгил битиклари


     Умр. Қанчалар узун ва қанчалар қисқа...Ҳаёт. Нақадар текис ва нақадар мураккаб...Биз ким? Умр боғига қадалган дарахтлар. Кимдир ҳали кўчатлик даражасидан ўтиб, ниҳоллик босқичига ҳам етгани йўқ, кимдир етилиб мева туга бошлаган, кимдир эса...Кимдир сояси, кимдир манзараси, кимдир меваси билан ўз дарахтлик вазифаларини ўтаса, кимдир ҳатто асли қандай дарахт эканлигини билмай туриб ўтинга айланади...     Тонг отади. Қуёшнинг илк заррин нурлари бугун амалга оширишимиз мумкин бўлган ва лозим бўлган заруриятларни ёдга солади гўё. Кун ботади. Яна бир куннинг(имкониятнинг) бошига етамиз. Улгурмай қоламиз кўп ишларга. Келаси кундан умид қиламиз. Ваҳоланки ҳар бир кун ғанимат, омонат...     Ҳар ўтаётган кунимиз- битта-битта узилиб тушаётган япроқларимиз. Сиз шундай яшангки, ҳар бир узилган япроқнинг ортидан афсус билан эмас, шукроналик билан қараб қолинг.


"Чолиқуши"идан кичик бир лавҳа (давоми)

Кўнгил битиклари


Кампир чуқур тин олгандан сўнг:


— Одам бу нарсаларга кўзи тириклигида кўникиши керак, қизим, ҳаммамизнинг борадиган еримиз шу, — деди. Бу оғиздан чиқиб кетган шунчаки бир сўзмиди ёки ўзим ҳам билмасдан бу манзара қаршисида қўрқиб, саросимага тушганмидим? Билмайман. Ҳарҳолда ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилдим. Дадил бўлиш керак эди, шунинг учун хушчақчақлик билан:


— Демак, бу ерда гўристон бор экан-да? Мен билмабман ҳам, — дедим.


— Ҳа, қизим, Зайнилар қабристони шу ерда. Эски замонлардан қолган. Ҳозир ўликларни бошқа ерга қўйишади, бу ер тарихий жой бўлиб қолган. Мен дарров бориб Зайни отанинг қабрига чироқ ёқиб келай, ҳозир қайтаман.


— Зайни ота деганингиз ким, Хатича хоним?


— Худо раҳмат қилсин, табаррук киши. Ҳу, анови сарви дарахтининг тагида ётади. Хатича хоним пичирлаб дуо ўқиб, гапдан сўнг зинага қараб юрди. Мен бундай нарсалардан шу вақтгача қўрқмас эдим. Мана ҳозир эса сарви ҳидлари билан тўлиқ бир қоронғи хонада ёлғиз қолиш менда ваҳима уйғотди. Кампирнинг орқасидан югурдим.


"Чолиқуши"идан кичик бир лавҳа

Кўнгил битиклари


 Машҳур муҳаббат ҳақидаги Рашод Нури Гунтегиннинг «Чолиқуши» асаридан энг таъсирли қисмларидан бир лавҳа… Ушбу парчани ўқир экансиз Фариданинг матонатига, дунёда умид учқунларини сўндирмаслик лозимлигига, сабр ва шукроналик етукликка олиб чиқишини гувоҳи бўласиз… Ажаб эмас Чолиқушининг бу изтироблари кўзингиздан бир томчи ёш пайдо этса… Сизга матонатдан буюк бир сабоқ берса…


 


* * *


 


Оғир қийинчиликлардан қалби озор чеккан Фарида ёлғизгина суянчиғи Холасининг уйидандан кетишга ҳам қарор қилади. У ўзининг қариндоши Камронбекнинг унга нисбатан қилган салбий муносабатини кечиролмайди ва уйни тарк этиб иш излаб чиқиб кетади. У бир маорифда муаллифлик учун иш топгандек бўлади. Энди ишлари юришай деб турган вақтда унга Ҳурия Хоним исмли аёл ҳалалберади, яъниким унинг ўрнига ишга жойлашади. Аниқроғи уни алдаб ўрнига ўзи муаллималикни олади. Ноилож қолган Фарида Зайнилар қишлоғига бориб ишлашга рози бўлади. Қуйидаги парчада Фариданинг ана шу қишлоқда кечирган энг изтиробли дамларини ҳикоя қиламиз


 


Мени кечир, БОЛАЖОНИМ

Кўнгил битиклари

     Болам, кўзлари кўзларимга монанд, сўзларида отагинамнинг саслари яширин, ўғлим. Бу тун яна сени тушимда кўрдим. (Ўзи сени туш кўрмаган куним йўқ ҳисоб). Маъюс нигоҳларинг тўрт томонга илҳақ аланглаб кимнидир излаётган эмишсан. Югуриб-югуриб ҳаллослаб аранг сенга етибман. Бағримга босиш учун сен томон бир қадам қўйиб улгурмасимдан… яна изингни йўқотиб қўйибман, жигарбандим. Ярим тунда уйғониб дарду соғинчингда қақшадим, ўғлим. Дардимга ой шерик бўлди, кўнгил доғларини батарроқ намоён қилиб. Полвоним, Музаффарим, мени кечир болажоним. Онангни айбдор қилмагин. Ахир, ахир мен ҳам бошимга шу мусибатлар тушсин, сенсизликда, фироқингда аввал тоғаларингнинг остонасида, кейин отам тенги инсоннинг уйида изтиробларга асир бўлишни истамагандим-ку, болажоним


КЎНГИЛ

Кўнгил битиклари

 

Нимадир етмайди инсонга ҳамиша,

Озга қониқмайди, кўпга интилар.

Жасорати чексиз, доимо ташна,

Ерга сиғмагандай, кўкка интилар.

 

Шу инсон боласи жиндак ранжиса-чи,

Ё сўзда етмаса нафис малоҳат,

Бирон ноҳақликдан, бирон совуқликдан

Юрагига тушса жароҳат.

 

Бирон сабаб билан жонидан тўйиб,

Умидсизлик солганда соя,

Бундай пайтда кўп керак эмас,

Бир ширин сўз унга кифоя.

 

Асқар  Маҳкам

Миллий санъат марказида мақом кечаси ўтказилади

Маънавият
Маданият ва маърифат

2013 йилнинг 9 февраль куни соат 17-00 да Ўзбекистон Миллий санъат галереясида «Шашмақом» анъанавий мусиқаси жонли равишда ижро этилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳа ташаббускорлари: Аброр Зуфаров ва Хусниддин Ато. «Шашмақом»нинг тожик тилидан таржимаси — олти мақом — ўзбек ва тожик мусиқасида олти куй маъносинини билдиради. Уларнинг ситемаси (Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ) мусиқий асарлари мажмуини бирлаштириб туради. Турли-хил манбалар асосида (шеърий матнлар, трактлар) Шашмақомнинг сўнгги шакли 18 асрда яратилган. Шашмақом Бухоро ва хоразмча вариантларда ёйилган. Ҳар бир мақом ўзига ҳос 20-40 тагача бўлган мусиқа асбоблари ва вокал қисмларини намойиш этади, бу билан у нафақат куйни балки, интонация, ритмик ва эмоционал характерга ҳам эга бўлади. Шашмақом асосида ўзининг яхлит мусиқий ва эстетик бадиий концепсиясидан ташқари, шу қаторда фалсафий ва ахлоқий жиҳатлар ҳам ётади. Шашмақомнинг буюк ижрочилари қаторига — Ю.Ражабий, Б.Зиркиев, Д.Ибодов, М.Тошпўлатов, М.Толмасовлар киради.

 

Манбаа: Darakchi.uz

Турмуш

Кўнгил битиклари

     Нурсиз, чоғроққина хона...

     Бояги дўстлари даврасида ичилган ичимлик таъсирида кўзлари сузилиб кириб келган йигит, хона тўрида бешик тебратиб ўтирган ёшгина келинчакка заҳрини сочди.

    — Ҳалиям кетмадингми?! Қайтиб келганимда қорангни кўрмай демабмидим?!

Келинчак лом-мим демайди… Бешикдаги бола ногоҳоний овоздан ғингшиб йиғлай бошлайди.

    — Нега индамайсан, ўв?! Кет, дегандан кейин кетмайсанми? Сенга кўнглим йўқ! Тушиндингми, кўнглим йўқ!

    — Унда кўнгил қўйганингизга уйланинг эди!


Онангизга шошилинг

Oftobim - Onam !

     Онамдан айрилганимга ўн саккиз йил бўлди. Аммо онамнинг худди ўзини чизиб берадиган ўн саккиз қатор нарса ёза билмадим., ёза олмадим! Мени шоир қилиб туққат онам одамларнинг оғзида қоладиган битта ёниқ китобга ё оташин бир шеърга арзимасмиди?! Шоирлигим неча пуллигу, ёлғиз қиз сайланганимнинг баҳоси қанча?!

      Биродар, мен ҳам сизнинг бирингизман. Ҳаммага вақт топиб, онамга вақт топмаган, болаларимни ўн қатор кийинтирганда, онамни бир қатор кийинтиришни ҳам ёлчитмаган, катта йиғин — давраларда, дала-тузларда, мени бир кўриб қайта кўрмайдиган етти ёт бегоналар ҳузурида қумридай сайраб, кўнгилларини олиб, аммо онамни ярим соат эшитишга, унинг қулоқларига беш дақиқагина тиланган сўзларини айтишга ярамаган фарзанди ғофил мен бўламан-да!!! Ўзбекистоннинг ҳамма бурчагига поездда-ю самолиётларда етиб, ёнгинамда яшайдиган, пиёда юрибгина ўтиб қўйсам бўладиган жойда кўз нурларини йўлимга тўкиб ўтиргувчи онам жонимни соғинтириб ўтган арзон дилбанд мен бўламан-да!