avatar
Куч
641.97
Рейтинг
+231.44

Komiljon Aslonov

Мақолалар

Қатралар

Hikmatli so'zlar
Ер Меҳри

– Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.
– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор.

* * *

Шакл

– Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.
– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип.

* * *

Гўзаллик

– Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар.
– Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи.
* * *

Алам Ва Ғам

Алам шериги Ғамга дебди:
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.

* * *

Бағри Иссиқ

– Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак.
– Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош.

* * *

Гул Ва Зарпечак

Зарпечак Гулга ўшқирибди:
– Қуриб кетгур. Одамлар бўйи-бастинг учун доим бизни юладилар!..
– Э, нодон, шунга қуритадилар, деб ўйланасанми? Ахир, барча нарсани бўғиб кўкартирмайсан-ку?!..

* * *

Тўғрилик Учун

Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди:
– Раҳминг келсин…
– Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға.

* * *

Қўнимсизлик

– Мени нега шамол қувлагани қувлаган? – сўрабди Сомон.
– Илдизингдан айрилгансан! Шунга қўниминг йўқ, – жавоб берибди Чинор.

* * *

Улуғ Бахт

– Оқибатинг шу экан: бир зум ёниб, кейин кераксиз бўлиб қолдинг-ку! – дебди Кулга Кесак.
– Ахир, олов бўлиб, одамларнинг хизматини ўтаб, бурчимни адо этдим. Бундан улуғ бахт борми! – дебди Кул.

* * *

Вазифа

– Кўп гапириб, бошимизни оғритиб юбординг, – деди Тишлар.
– Вазифам гапириш-да, – дея ялтоқланибди Тил.
– Тилни тийиш ҳам бизнинг вазифамиз доирасига киради!
Тишлар бирлашиб, оғизни очирмабди.

* * *

Девор

– Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор.
– Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, – дебди шифт.

* * *

Қадр

– Қисқич ўзи нима-ю, хизмати қанча бўларди?
– Хизматини қадрлаймиз. Бизларни бирлаштириб турса, бўлгани, – изоҳ берибди Қоғоз.

* * *

Бағри Кенглик

Тошлардан ўтаётган иссиқ ҳарорат тупроқни қиздирарди.
– Тошбағирсан, дейишарди. Ҳақ экан, бунчалик куйдирмасанг?
– Нима қилай, Қуёшни кўрдим дегунча тафтида ёнаман, – дебди тош.

* * *

Алҳазар

– Бошни мен омон сақлаб турибман, – дебди Тил.
– Алҳазар! Тавба! – деб ҳайрон қолибди Ақл.

* * *

Оқибат

Фарзин Филга изоҳ берибди:
– Руҳ ўзини тўғриликка уравериб, оқибат ўрнини четдан топди-ку.
– Ундоқ эмас. Шоҳимиз унинг садоқатини билиб, ўз ўрнини топширган, – дебди Фил.

Раҳим Қодиров
«Ёшлик» журналининг 2011-йил, 7-сонидан олинди

Жийда гули

Кўнгил битиклари

      Баҳор авжида  жийда гуллайди. Хуш бўйи атрофга таралиб  борлиқни сарҳуш қилади.
      Кузатганмисиз?.. Кузатгансиз, биласиз – ҳар бир дарахт ўзгача гуллайди, ўзига хос ҳусну тароватга эга бўлади. Бири бирига ўхшагиси келмайди. Шунга яраша уларнинг атри – ифори ҳам ҳар турлича бўлади. Авжи баҳорда гуллаган боғ узра кезсангиз омухта гул бўйларидан бошингиз   айланиб кетади. Ажабки, боғ ҳавосини тўйинтирган  омухта – қоришиқ  ҳидлар орасидан жийда гулининг муаттар ифори  алоҳида ажралиб, ўзини сездириб туради. Ваҳоланки, жийда гули ўрик, олма, шафтоли гуллари каби қийғос бодраб, очилиб-сочилиб кетмайди. Оқ-сариққина, митти-митти гулчалар новдаларда ғум-ғуж, ғум-ғужгина бўлиб, қимтинибгина юз кўрсатади. Бироқ ҳиди, хуш бўйи шу қадар ўткир, шу қадар муаттарки, олис-олис манзиллардан ўзига чорлаб туради.
     Жийда жаннатдан туҳфа дейишади. Бу гапга ишонгим келади. Зеро, унда жаннатий инсонлар сифати мужассам. Қайсиким, бундай инсонларда сурат бирламчимас, ҳадеганда кўзга ташланмайди. Бироқ уларнинг мавжудлиги, уларнинг яшаётганлигини ҳар ерда, ҳар нафасда ҳис этиб турасиз.
 
Абдураҳим Бозорбоев
«Шарқ юлдузи» 2012 — йил 4 — сон

"МТС Ўзбекистон" ўзини банкрот деб атади

Информационные технологии
Россиянинг «Мобильные ТелеСистемы» (МТС) компаниясининг хабар беришича, унга қарашли бўлган «Ўздунробита» ХК МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судига банкрот бўлгани тўғрисида ариза берган.
Бунга «Ўздунробита» МЧЖнинг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 17 сентябрда чиқарган ҳукми ва суднинг Апелляция кенгаши томонидан 2012 йил 8 ноябрда белгиланган мажбуриятларни, яъни 600 млн. доллар миқдоридаги жаримани тўлашга қодир эмаслиги сабаб бўлган.
МТС матбуот хизмати тарқатган хабар кўра, кучга кирган суд қарорига мувофиқ, ҳозирга қадар «Ўздунробита» ҳисобида қолган 150 млн. долларга тенг пул маблағларининг ҳаммаси ечиб олинган, деб ёзади «Газета.уз»
«Ўздунробита» Ўзбекистон қонунчилиги доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун илгари Россия ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон элчиси билан айнан «МТС-Ўзбекистон» масаласида учрашув бўлиб ўтган. Душанба куни эса "Ўздунробита" менежерларидан бири компания ходимларини ишдан бўшатиш бошлангани ҳақида маълумот берганди. Унинг сўзларига кўра жами 200дан зиёд ходимга ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш берилган.

Манбаа: darakchi.uz

Сен ҳам мени соғиндингми?

Блог им. albatros

Учиб кетган қушлар яна ортга қайтди,
Кўнгилгинам кўриб жуда оғриндингми?
Дунё яна ҳижрон алёрини айтди,
Соғинганим,
Сен ҳам мени соғиндингми?

Очилибди
Қара сен севган қизғалдоқ,
Сени кутиб қон бўлибди бошдан адоқ,
Айтгин чидай, мен бу ҳолни кўриб қандоқ
Эслаб бугун сен ҳам бизни соғиндингми?

«ЎЗИМГА АЙТИШИНГ КЕРАК ЭДИ...»

Кўнгил битиклари
Мактабни битирганимга ҳам сал кам йигирма йил тўлди. Кўнгилда пок туйғулар, инжа ҳислар уйғонган ва менга тоабад қадрли бўлиб қолган бу ширин дамлар юрагимда ҳануз нур таратиб турибди.Ушанда битирувчи синф­да ўғирдик. Ногаҳонда юракда қўзғалган бу илоҳий пўртана бор дунёимни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Энди ихтиёрим ўзимда эмас, ҳатто юрагим уриб турган ҳар бир зарб, олаётган нафасим, мана бу борлиққа нигоҳ ташлаётган кўзлар, одим ташлаётган оёқларим, қўлларимнинг хатти-ҳаракати ҳам «биров» томонидан бошқарилаётган механизмга ўх­шарди. Гўё сеҳр­лан­ган­дим. ҳа, ҳа, мени ўз домига тортиб бораётган қудратли, сеҳр­ли куч бу сен эдинг. Сенинг жон олғувчи олов кўзларинг, узун киприкларинг мени жодулаганди. Агар нигоҳим сенга тушиб қолгудай бўлса, борми, ўша кез дамим ичимга тушиб, жим бўлиб қолардим. Назаримда, қорачиқларингдан таралган ўт юрагимга урилиб, ақлу ҳушим қанот қоқиб, учиб кетарди. Шаҳло кўзларингни ўраб, унга соқчилик қилаётган узун киприкларинг эса ҳар замонда бирлашиб, менинг жонимга ўт ташлашни бот-бот такрорларди.

АҚШда қизча 12.12.12 санасида соат 12:12 да туғилди

Qiziqarli ma'lumotlar
Американинг Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида учта ўн икки кунида, яъни 2012 йилнинг 12 декабрь санасида (12.12.12) шаҳарнинг бош касалхонасида маҳаллий вақт билан соат 12:12 да қизча дунёга келди.
Айтиш жоизки, аёлнинг туғруғи ҳам деярли ўн икки соат давом этган, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.
«Туғилиш санаси ва соатининг бундай мўъжизавий равишда мос келиши бизнинг амалиётимизда ноёб ҳодисадир”, — дейишмоқда касалхона вакиллари журналистларга. Қизчанинг вазни 4 кг дан сал ошиқ, бўйи эса – 54 см. Ота-онаси қизига Ноэль Жой исмини беришга қарор қилишди, деб ёзади vesti.ru.
»Қизчанинг ўн икки рақамидан иборат сонлар комбинацияси тўғри келганида туғилишини биз Худонинг марҳамати сифатида қабул қиламиз. Ўтган йили туғруқ пайтида тўнғич қизимизни йўқотгандик”, — дейди боланинг отаси, 31 ёшли АҚШ Қирғоқ қўриқлаш хизматининг 31 ёшли зобити Жо Клинкер.

Манбаа:

Капалаклар

Кўнгил битиклари
Бир кун яшар, бир-бирларин сотмайди
Капалаклар одамлардан меҳрибон…
Муҳаммад Юсуф

     Қуёшли кунларда гулзорлар узра капалаклар ўйноқлаб-ўйноқлаб учишади. Бир-бирларини қувиб-қувалаб учишади. Уларнинг рақси гулзор ҳуснига ҳусн қўшади, ажиб тароват, жозиба бахш этади. Бунга шунчалик одатланганмизки, гўё гулзор узра капалаклар учмай қўйишса, бу гўзал манзара кемтикдай, унинг тўлақонлигига нимадир етишмаётгандай туюлиши муқаррар. Ҳа, гулзорни капалакларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу ҳам Яратганнинг чеварлиги-да, шундай эмасми?!

БИР КЎНГИЛ НИГОҲИ

Кўнгил битиклари
Эй кўнгил, мени тинч қўйсанг-чи?! Ёвузларнинг бориб кўзин ўйсанг-чи?! Қўйгин, озгина ором олайин? Ўзим бирла ўзим қолайин?! Нолам етмади, кўнгил жисмимдан кетмади. Етаклади қўлимдан, адаштирмай йўлимдан. Дилда борин сўйладим. Яхшиларни ўйладим. Ёмонларни бўйладим. Кўнгил, бунчалар ғарибсан, бунчалар шоҳ. Баъзида шоҳлар ҳам тортганлар оҳ. Дунё бўлган барига гувоҳ.

Ҳар кўнгилнинг навоси бор.
Минг кўнгилга давоси бор.

Кўнгил дардин озоридан, йиғласам мозоридан, тинмайин кўкларга инмайин, дард ила қувонч бирга, ўхшар экан Аму-Сирга. Кўнгил озоридан кетиб, бўлмас экан кўкларга етиб.

Кечиккан севги...

Кўнгил битиклари
Секретар хотин баракнинг брезент эшигини кўтариб ичкарига кирди. Исмоилжон тикка турганича алюмин кружкадан лабини чўччайтириб қайноқ чой ҳўпларди. Секретар столга қоғоз қўйиб индамай чиқиб кетаётган эди, Исмоилжон уни тўхтатди.
— Бу нима?
— Башоратнинг аризаси. Ишдан бўшатишингизнй сўраб ёзибди.
— Нега ўзи кирмади?
— Билмасам.
У елкасини қисиб қўйди.
— Ўзи кирсин!
Секретар чиқиб кетди.
Башорат қурилишда десятник. Ўзи унча чиройли бўлмаса ҳам аллақаери одамга жуда ёқади. Истараси иссиқ деганлари шумикин? Исмоилжон шу тўғон қурилишига бош инженер бўлиб келганда ҳам Башорат шу ерда эди. Улар бир-бирлари билан жуда кўп гаплашишган. Негадир Башорат Исмоилжон билан очилиб гаплашмасди. Бироқ нима айтадиган бўлса бетига қарамай ергами, ботинкасининг учигами тикилиб туриб айтарди. Унинг бу қилиғидан кўпинча Исмоилжоннинг энсаси қотарди. Аммо Башорат ишига пишиқ қиз. Буни қурилишдагиларнинг ҳаммаси ҳам тан олишади.

Кузнинг ёноқлари намли туйилар...

Кўнгил битиклари
Кузнинг ёноқлари намли туйилар,
Қўрғошиндай оғир куз сўқмоқлари.
Юракка нимадир ҳазин туйилар,
Ва кўра бошлайсан аниқ, доғларни...
 
Авж гуллаган кўклам, саратонли ёз,
Кечагина эди пойимда бари.
Шу-дириллаб турган сариқ япроқ рост,
Тушдай ўтиб кетди олдингилари.
 
Афсусларни узоқ ўтириб чекмай,
Шошиб қўзғоламан, тўзғиган тўзим.
Энди унга дардим айтай кечикмай,
Кетиб қолмай япроқ ё мен ўзим.
 
Кузнинг ёноқлари намли туйилар...
 








Шеър муаллифи: Ҳалима Худойбердиева
Видео муаллифи: Ойбек Нуриддин.

Бахт

Кўнгил битиклари
Ниманингдир товушидан чўчиб уйғониб кетдим. Кўча томонга қараган ғира-шира ёруғ тушиб турган дераза тез-тез, қаттиқ-қаттиқ чертилар, «Қизлар, эшикни очинглар», деган овоз келарди. Онгим кеча қариндошиникига кетган дугонам эканлигини идрок этгач, ўгирилиб ҳамхонамга қарадим. Унда қимир этган ҳаракатни кўрмагач, истамайгина ўрнимдан турдим.
Оббо, эрталабдан нима бор экан бунга уйда. Дарс ўнда бошланса, ўша ёқдан борса бўмасмиди. Билади, кечаси дарс тайёрлаб, эрталаб ухлашимни. Бориб эшикни очдиму, унга қарамасдан, қулфлаб келинг, деб хонамга югурдим. Ўрнимга кириб бурканиб ётиб олдим. У хонага киргандан кейин, уч киши бемалол сиғадиган диваннинг ёнига келиб, бирпас турди-да, бирданига ўзини «гурс» этиб ўринга ташлади. Кўрпага буркаб олган бошимни чиқариб унга қарадим.
— Жиннимисиз?
У ҳавони қучоқлаб олмоқчидек қулочларини кенг ёйди.

8 ёшли ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпиони бўлди

Шахматомания
Словениянинг Марибор шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони шарафли номига сазовор бўлди.
Мусобақанинг энг ёш иштирокчилари гуруҳида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган умидли спортчимиз 11 имкониятдан 10 очко жамғариб, (9 партияда ғалаба қозонган ва икки матчда дуранггга имзо чекди) 8 ёшида жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Интернетдаги қиз-аёллар беҳаё...ми? (давоми)

Маънавият
Биз шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиш илинжида турли танишув сайтлари бўйлаб виртуал “саёҳат” уюштирдик ва у ердаги қиз-аёларни суҳбатга тортишга уриндик.
—    Мен турмушимдан ажраганман, -деди жарангдор оҳанжамали NIK name (яширин тахаллус) остида сайтда ўтирган бир аёл юборган саволимизга жавобан,- ҳозир биров билан биров қизиқмайдиган замон бўлди. Мен шу ерда бахтимни учратишим мумкин. Шунинг учун ҳам анкетамни қайд этганман. Интернет орқали жуфт топиш ҳозир ҳайратланарли ҳолат эмас-ку…

Интернетдаги қиз-аёллар беҳаё...ми?

Маънавият
Таҳририятга келган мактублардан сатрлар:
“… Виртуал мулоқотлар, қизлар билан танишиш, синовимдан ўтмаганлари билан беҳаё суҳбатлар қуриш жону дилим эди. Токи бир воқеа ҳаётимга чуқур из қолдирмагунигача. Хуллас, интернетда таниқли актрисалардан бирининг суратларини қўйиб олиб, “Гули” деган исмда профил очган қиз билан танишиб қолдим. Менинг ҳам сайтдаги исмим бошқа эди. Бир-икки гаплашганимиздан кейин қизни учрашувга таклиф қилдим. Айтилган вақтда, айтилган жойда ўтирсам, учрашув жойига… синглим келяпти…

"Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил"

"Ma'naviyi masnaviy"
Ҳазрат Мавлоно Жалолиддин Румий қалб ва кўнгил одамидир.Унинг башарият тарихида, ўчмас из қолдирган энг олий жиҳати, инсонларнинг руҳига йўл топиши билан бирга, қалбларда тахт қуришидир.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида фаолият олиб бораётган тадқиқотчи ва журналист Саодат Мейлиева Мавлоно Жалолиддин Румийнинг ҳикматлари жам бўлган таржима китобини нашрдан чиқарди. «Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил» деб номланувчи мазкур китобда кўнгиллар султони Жалолиддин Румий ижодида КЎНГИЛ, унинг турфа жилваларининг бадиий талқини таҳлил этилади. Ушбу китоб ҳақида гапирар экан муаллиф Саодат Мейлиева, адабиётшунос олим Баҳодир Каримов ва филология фанлари номзоди Абдумурод Тиловов шундай дейди:










Бахт

Кўнгил битиклари
Севган йигити томонидан навбатдаги ишқий мактуби ҳам жавобсиз қолган дугонам чуқур оҳ тортиб столга бошини қўяди:
— Уф-ф… Нақадар бахтсизман-а…
Демак бахт муҳаббатда экан-да? — ўйлаб қоламан мен. Наҳотки бахт деганлари фақатгина севишдан иборат бўлса? Астагина ёнимда ўтирган «ғамбода»ни туртаман:
— Нилу, бахт нима ўзи?
— А?!
— Бахт…
— Сен севган одам сени ҳам севса, шу бахт-да…
Наҳот? Бахт тушунчаси шунчалар жўнми?
Уйда қўғирчоғининг сочларини гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа тараб ўтирган беш яшар жиянчамни гапга солдим.
— Лола, бахт нима ўзи?
Жиянчам аввал менга ҳайрон бўлиб қаради, кейин бурро-бурро тилда гапира бошлади.

Муҳаббат ясаган қайиқча

Кўнгил битиклари

Ҳаёт биз ўйлаганчалик енгил бўлмайди, унинг қора кунлари инсон бошини эгиб қўйиши, ўй-фикрини остин-устун қилиб юбориши ҳеч гап эмас. Одам тақдирнинг чиғириқли сўқмоқларидан қадам ташлар экан, билиб-билмай қилган хатолари, гуноҳлари эвазига танҳолик, ёлғизлик, сукунат дунёсига ғарқ бўлганини ўзи ҳам сезмай қолади баъзида… Бутун умр қалбнинг олий ҳаками – виждон олдида, муҳаббат, ишқ қаршисида ўзини ғариб сезади.

Ўшанда ҳам куз эди (давоми)

Кўнгил битиклари
— Эсингни едингми, болам? Ўқишинг-чи? Ўқишинг нима бўлади?
Низом тўнглик билан жавоб берди:
— Бормайман. Менга барибир энди.
— Бекор айтибсан. Менга барибир эмас, мен онангман, болам.
— Ёлғон гапирманг. Бормайман, барибир. Менинг ҳеч кимим йўқ.
— Одамларни қаратма, юр, қўзим.
Ҳақиқатда атрофга одамлар йиғила бошлаган эди. Низом:
— Мени тинч қўйинг! — деб бақирди-ю, одамлар орасига кириб кўздан йўқолди. Баҳри хола тарози ушлаб турган Содиққа маъюс, совуқ назар билан қараб қўйиб, аста юриб кетди. Кечқурун у яна Содиқларникига чиқди. Низомни яна уйга яшириб қўйишди.
— Насиҳат қилиш ўрнига шунақа қиласизларми, — дерди Баҳри хола куйиб. — Ахир мен келганимда саккиз ойлик эди. Дадаси бечора боқолмай қийналиб кетган экан. Ўзим ҳам гўр оғзидан қайтариб олганман. Эти суягига ёпишиб қолган экан. Бу болаларимга ўшанчалик меҳнатим синмаган. У ёш болалик қиляпти. Лекин менга фарқи йўқ сира. Болаларимдан кам кўрган эмасман. Кечаси билан мижжа қоқмадим. Отасининг арвоҳи ҳам чирқиллаб юргандир…

Ўшанда ҳам куз эди (ҳикоя)

Кўнгил битиклари
Низом институтдан қайтганда ойиси ичкари уйда ким биландир гангур-гунгур гаплашиб ўтирарди. Она унинг шарпасини дарров сезди. Суҳбатини тўхтатиб, одатдагидек енгил, шарпасиз қадамлар билан унинг ёнига келди.
— Келдингми, болам?
— Ҳим, яхши ўтирибсизми?
— Шукур. Меҳмон бор.
— Ким?
— Лутфи опоқинг.
— А?! — Низом эндигина ечган костюмини негадир қайтадан кийди, — нега? Нега киритдингиз?
— Жим. Уят бўлади. Қариндошлариникига келган экан, кўчада кўришиб қолдик. Ўзим олиб кирдим уйга. Сўрашиб қўй..
Низомнинг ранги оқариб кетган эди. Баҳри хола жонсиз, қалтираган қўллари билан унинг елкасидан силаб, секин шивирлади:
— Жон болам, гина сақлашни ўрганма. Ҳаммаси ўтиб кетди. Уйигача кирган одамга қаттиқ гапириш, сўрашмаслик одобдан эмас. Мени ҳижолатга қўйма.